Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Порошенко билан мулоқот қилди

Путин Порошенко билан мулоқот қилди

Фото:«YouTube»

Россия президенти Владимир Путин Украина раҳбари Петро Порошенко билан телефон орқали мулоқот қилиб, Донбассдаги вазият кескинлашганидан афсусда эканини айтган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар қилмоқда.

«Россия томони Украинадаги ички зиддиятларни сиёсий йўл билан ҳал этиш учун асос сифатида 2015 йилги «тадбирлар мажмуи»нинг муқобилини тасдиқлади», – дейилади хабарда.

Шунингдек, раҳбарлар Украинадаги ЕХҲТнинг махсус кузатув миссиясини ҳимоя қилиш бўйича БМТ миссиясини ташкил этиш юзасидан Россия ташаббуси амалга оширилиши тўғрисида фикр алмашдилар.

Кремлнинг айтишича, бу мулоқот Украинанинг ташаббуси билан ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг