Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Хавфсизлик кенгаши билан Исроилнинг Сурияга берган авиазарбаларини муҳокама қилди

Путин Хавфсизлик кенгаши билан Исроилнинг Сурияга берган авиазарбаларини муҳокама қилди

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокара олиб боришидан аввал Россия хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан Суриядаги вазиятни, шу билан бирга, Исроилнинг ушбу давлатга берган тунги авиазарбаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг матбуот котиби вазифасини бажарувчи Дмитрий Песковнинг айтишича, мажлис кун тартибидан Россиянинг қатор ички масалалари ҳам ўрин олган. «Йиғилиш қатнашчилари Ғалаба куни муносабати билан бир-бирларини табриклашди», – дейди Песков.

Йиғилишда бош вазир Дмитрий Медведев, ҳар иккала палата спикерлари – Валентина Матвиенко ва Вячевлав Володин, Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Кремль маъмурияти бошлиғи вазифасини бажарувчи Антон Вайно, мудофаа вазири Сергей Шойгу, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, ички ишлар вазири Владимир Колоколцев, Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников, Россия ташқи разведка хизмати бошлиғи Сергей Наришкин ҳамда президентнинг транспорт, экология ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича махсус вакили вазифасини бажарувчи Сергей Иванов иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг