Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қадимги Самарқанд: «Ucell»нинг биринчи муҳаббати

Қадимги Самарқанд: «Ucell»нинг биринчи муҳаббати

Фото: Компания матбуот хизмати

Айнан Самарқандда «Ucell»нинг биринчи тармоғи ишга туширилган эди. 1996 йилда биринчи қўнғироқ Самарқанддан амалга оширилиб, компаниянинг тармоғи ушбу манзилдан ривожланишни бошлаган. Бугунги кунда абонентлар ҳамда таянч станциялар сонига кўра, Самарқанд вилояти биринчи ўринда туради.

Фото: Компания матбуот хизмати

Самарқандда жойлашган «Ucell - Самарқанд» минтақавий бўлинмасининг иккита офиси ҳамда Каттақўрғонда битта мини офиси бор.

Компания матбуот хизмати «Ucell-Самарқанд» офисининг кундалик иш фаолияти ҳақида, эришилган муваффақиятлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини топиш йўллари, минтақавий офис олдида турган масалалар ҳамда янги ғоялар тўғрисидаги Минтақавий офис раҳбари, бош муҳандис ҳамда дилерларнинг учта қисқа кўринишдаги суҳбатини тақдим этди.

Камол Муҳаммадиев. Фото: Компания матбуот хизмати

Камол Муҳаммадиев, «Ucell-Самарқанд» минтақавий офиси директори в.б.:

— Минтақавий офис олдида қандай масалалар мавжуд? Самарқанд офисида техник қурилмаларни мувофиқлаштириш талаб этилади. Энг бошидан жорий этилган биринчи таянч станциялар ҳали ҳам ишламоқда. Ривожланиш давом этмоқда, қурилмалар эскирмоқда. Уларнинг барчасини янгилаш лозим. Шу сабаб, минтақамиз учун кенг қамровли ҳажмда ўзгаришлар керак.

Режага мувофиқ кейинги йилда амалда ишлаётган қурилмалардан 80 фоизи алмаштирилиши лозим. Ҳозирги кунда барчада янги телефонлар мавжуд ва улар сифатли интернет хизматларидан фойдаланишни истайдилар.

Охирги икки ой ичида, яъни октябрь ва ноябрь ойларида биз 4G тармоғида ишловчи 32 та янги таянч станцияларини таъминладик. Самарқандда биз тўртта кучли 4G станциясини ва Каттақўрғонда янги 4G станциясини ўрнатдик. Бундан ташқари, Жума ва Оқтош шаҳарларида 4Gни жорий этдик. Энг катта имтиёз бу паспорт ва янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига мувофиқ абонентларни тармоққа улаш бўлди.

Кейинги йил 50 та янги таянч станцияларини жорий этиш режалаштирилган ва улардан 25 та станция билан боғлиқ ҳужжатлар тасдиқланиши керак. Яқин кунларда биз ушбу ҳудудларга ташриф буюриб, келажакдаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилмоқчимиз.

«Ucell-Самарқанд» ўсиб бораётган рақобат шароитларида дилерлар ва техник бўлим билан қўлни-қўлга бериб ишлаётганлигидан фахрланади. Жамоа барқарор ривожланишни ва абонентлар базасини сақлаб қолишга муяссар бўлмоқда.

Эмил Куртназаров. Фото: Компания матбуот хизмати

Эмил Куртназаров, «Ucell-Самарқанд» минтақавий бўлими бош муҳандиси:

— Техник офис жавобгарлигига сифатли ва узлуксиз алоқани таъминлаш, назорат қилиш, кечаю-кундуз барча тизимларни кузатиб бориш, мавжуд бузилишларни бартараф этиш ва техник қурилмаларга доимий равишда хизмат кўрсатиш кабилар киради.

Техник ходимлар рўйхати ҳозирги пайтда кенгаймоқда. Бўлимлар кўпаймоқда. Масалан, сайтларни таъминлаш гуруҳи ҳудудлар таъминоти ва уларни ижарага олиш, шунингдек, ривожлантириш билан шуғулланади. Хизмат кўрсатиш, фойдаланиш ва тармоқни қўллаб-қувватлаш бўлимига жуда кўп ходимлар ишга олинди.

Биз абонентлар билан яқиндан ишлаш жараёни устида ишламоқдамиз, шу жумладан, биз шикоятлар сабабини аниқлаш мақсадида жойларга чиқа бошладик.

Имкон қадар ушбу масалаларни жойида ечишга ҳаракат қиляпмиз, агар бундай имконият бўлмаса, мурожаатни кейинги босқичларда кўриб чиқиш учун тақдим этамиз.

Асосан шикоятлар мобиль алоқа деярли мавжуд бўлмаган ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи абонентлардан келиб тушади. Биз ушбу ҳудудларни тармоқ қамровини кенгайтириш бўйича режага киритиб борамиз.

Бу йил октябр ойида биз 4G тармоқ қамровини кенгайтириш бўйича ишлар амалга оширдик. 1800 тезликдаги 32 та янги таянч станцияларини ўрнатиб, ишга туширдик. Барча ишлар деярли бир ой ичида тугатилди.

Бу ишларни биз ўз кучимиз билан, яъни қурилмаларни қабул қилиб, тушириб олиш, сайтларгача етказиш ва жорий этиш каби ишларни амалга оширдик. Бугунги кунда қуёш батареялар ёрдамида қувватланувчи узоқ масофада жойлашган ҳудудларда 20 дан ошиқ сайтлар ишламоқда. Асосан бу тоғли, қўриқланмайдиган ва электр токи қурилмаларини ўрнатиш имкони йўқ бўлган ҳудудлардир.

Нигора Каршиева. Фото: Компания матбуот хизмати

Нигора Каршиева, дилер:

— Дилерлик шохобчамиз 2006 йилдан ўз ишини бошлаб, мана 13 йилдирки ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ҳар ойда 250 га яқин янги абонентни тармоққа улаймиз. Жуда кўп инсонлар мобиль операторларини ўзгартириш истаги билан келадилар ва Ucellни афзалроқ деб биладилар. Самарқандда алоқа жуда яхши. Ягона таклиф – бу телеграм каналида, ижтимоий тармоқларда қизиқарли тарифларга аҳолини қизиқтириш мақсадида янада кўпроқ рекламаларни тўғридан-тўғри тақдим этишдир.

Фото: Компания матбуот хизмати

Тарифлар бўйича маълумотларни ўз ичига олган буклама рекламаларни янада кўпроқ чоп этсангиз. Абонент барча тарифларни эслаб қолиши жуда қийин масала, флаерлар тақдим этилса, барча маълумотлар унинг қўлида бўлади.

Бундан ташқари буклама рекламалар нафақат ўзбек ва рус тилларида чоп этиш, бошқа тилларда ҳам чиқариш зарур. Самарқанд сайёҳлар марказидир. Шу сабабли, инглиз, француз ва бошқа тиллардаги маълумотларни ўз ичига олган буклама рекламаларнинг фойдаси жуда катта. «Сайёҳ» тарифи, масалан, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётганлар учун жуда фойдали, аммо меҳмонларимиз бу ҳақида билмайдилар.

Кейинги йил «Ucell - Самарқанд» минтақавий бўлинмаси учун техник қайта жиҳозлаш йили бўлади ва 2020 йилда кўплаб янги лойиҳалар жорий этилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг