Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қарши электр корхонаси икки йил аввал вафот этган фуқарони «гувоҳликка чақирди» (видео)

Қарши электр корхонаси икки йил аввал вафот этган фуқарони «гувоҳликка чақирди» (видео)

«Ўзбекистон24» телеканалида эфирга узатилган «Қарама-қарши» кўрсатувида аҳолининг коммунал тўловлардан қарздорлиги муаммоси кўтарилган.

Кўрсатувда иштирок этган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бўлим бошлиғи Шерали Ваҳобов қизиқ бир фактни келтирган:

«Шундай ҳолатларни ҳам кўряпмизки, ўғриликка газ ва электр корхонаси ҳам қўл уряпти.

Мана менинг қўлимдаги ҳужжатда икки йил аввал вафот этган фуқаронинг исм-фамилияси ёзилиб, имзо қўйилган. Бу ишга Қарши электр корхонаси қўл урган», — деб айтди у.

Суд қарори билан танишган кўрсатув бошловчисининг айтишича,  2016 йилда вафот этган инсонни далолатнома тузишда гувоҳ қилиб чақирилган. Орадан ярим йил ўтгач, худди шу вилоятда вафот этган одамнинг номига қарздорлик чиқарилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг