Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаршида ички ишларга ишга олиб киришни ваъда қилган фуқаро ушланди

Қаршида ички ишларга ишга олиб киришни ваъда қилган фуқаро ушланди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 24 август куни Нишон туманида яшовчи С.Л. исмли аёл вилоят ИИБга мурожаат қилиб, Қарши шаҳрида яшовчи Х.С., унинг ўғли А.Қ.ни танишлари орқали 1000 АҚШ доллари эвазига ички ишлар органларига ёки 500 АҚШ доллари эвазига халқ қабулхонасига ишга жойлаштириб қўйишини айтганини маълум қилган.

Кўрилган тезкор тадбирлар натижасида Х.С. 1000 АҚШ долларини олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг