Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршидаги маҳаллада 28 млн сўмлик қувурлар ўғирлаб кетилди

Қаршидаги маҳаллада 28 млн сўмлик қувурлар ўғирлаб кетилди

Фото: «999.md»

Қарши шаҳар «Араловул» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.З. 102 хизматига қўнғироқ қилиб, 2021 йил 6 октябрь куни соат 11:45 ларда мазкур маҳаллада жойлашган «Замин» чойхонасидан бозор баҳоси 28 млн сўмлик, диаметри 76 см ва 50 см бўлган жами узунлиги 700 метр қувурларни номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғирлик жиноятини Қарши шаҳар «Дарвозатутак» маҳалласида яшовчи Э.А. ва Косон тумани «Дарча» маҳалласида яшовчи Б.Ғ.лар содир этганлиги аниқланган.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан Э.А ва Б.Ғ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг