Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда қарздорликни ёпиш учун фуқаро МИБ ходимига 500 доллар таклиф қилди

Андижонда қарздорликни ёпиш учун фуқаро МИБ ходимига 500 доллар таклиф қилди

Жорий йилнинг 19 июль куни Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти Шаҳрихон тумани бўлими ходимлари томонидан тумандаги “Қоракўрпа” МФЙда яшовчи фуқаро А.А.нинг яшаш хонадонида электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани аниқланиб, ҳолат бўйича тегишли тартибда қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилган ва истеъмолчи тармоқдан узилган.

Текшириш давомида, фуқаро А.А. томонидан туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 18.563.051 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланиб, аниқланган зарарни “йўқ қилиб бериш” эвазига фуқаро Бюронинг Шаҳрихон тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Д.Қобуловга 500 АҚШ долларини пора тариқасида таклиф қилган.

Ҳолат юзасидан Д.Қобуловнинг билдиргисига асосан 17 сентябрь куни Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. Д.Қобуловга 300 АҚШ долларини пора сифатида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 сентябрь куни Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан А.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг