Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда аёл ҳокимиятдан пул сўрамагани учун ўз онасини уриб, таҳқирлагани айтилди

Қашқадарёда аёл ҳокимиятдан пул сўрамагани учун ўз онасини уриб, таҳқирлагани айтилди

Маҳаллий ОАВда «Қаршида истиқомат қилувчи аёл кекса онаси билан қўпол муносабатда бўлиб, унга қўл кўтарди» номли видео эълон қилинди.

Видеода ногиронлар аравачасидаги кекса аёлни туртиб, унга қўполлик қилаётган яна бир аёл акс этган.

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берган.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар «Шайхали» маҳалласи Бўзтепа кўчаси 18-ётоқхона 56-хонада яшовчи фуқаро О. Химматова онаси, 1- гуруҳ ногирони Мингбаева Айтош билан бирга яшаб келади.

13 июль куни О. Химматова ўз онаси 1- гуруҳ ногирони Мингбаева Айтош билан бирга Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти бўлими биноси олдига онасини ҳокимият вакилларидан пул ундириш мақсадида олиб келган.

Онасини юқоридаги манзилда қолдириб, ўз ишлари билан кетиб, қайтиб келгач, онасига «нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?!» – деб таҳқирлаган.

Зўравон аёлнинг оиласига 2020 йил январ ойидан 2021 йил июл ойигача озиқ-овқат ва нақд пул шаклида моддий ёрдам берилган.

О. Химматованинг онасига нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари вилоят ИИБ ХҚМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг