Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ниқобли босқинчилар қўлга олинди

Қашқадарёда ниқобли босқинчилар қўлга олинди

Фото: «Movqe.az»

2019 йил 12 январь куни номаълум шахслар юзига ниқоб кийиб, қуролланган ҳолда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи А.Ш.нинг уйига бостириб кириб, унга қўллари билан жароҳат етказган ҳамда А.Ш.нинг қизи ва турмуш ўртоғини қўрқитиб, миллий ва хорижий валютадаги пулларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чироқчи тумани Сувлик қишлоғида яшовчи ва вақтинча Яккабоғ тумани Яккабоғ қўрғонида яшовчи шахслар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг