Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси давлат мудофаага энг кўп харажат қилмоқда?

Қайси давлат мудофаага энг кўп харажат қилмоқда?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Ўтган йили дунёда мудофаа харажатлари $1,8 трлн.дан ошиб кетди. Бу кўрсаткич Европа мамлакатларининг ҳарбий харажатлари ошишига асосланади.

«Regnum»нинг хабар беришича, жаҳоннинг аксарият ҳудудларида пасайиш кузатилган, бироқ Европа мамлакатларида мудофаа харажатлари 5,2 фоизга ошган. 2019 йилда ҳарбий бюджети энг кўп ошган ўнта давлатдан олтитаси Европада жойлашган. Бунда, айниқса, Болгариянинг кўрсаткичларига (125 фоиз) алоҳида эътибор бериш зарур. Экспертларнинг прогнозига кўра, Европа мамлакатларининг мудофаага ажратган умумий харажати яқин икки йилда $300 млрд.дан ошиб кетади.

Ўтган йили Ғарбий ва Шарқий Европа мамлакатлари ҳарбий бюджети 4  ва 12 фоизга ошган. Боз устига, Шарқий Европада бу харажатлар 2014 йилдан бери икки баравар кўтарилган. Германия ва Швеция мудофаа харажатларини 11 ва 9 фоизга оширган.

Энг катта мудоффа бюджетига эга ўнта мамлакатдан учтаси Европа давлати бўлиб, улар 5, 6, 7-ўринларни эгаллайди. Ҳарбий харажатларга Буюк Британия $56 млрд, Франция $53 млрд, Германия $48 млрд ажратади. Россия $48 млрд билан мудофаа бюджетида саккизинчи ўринда турибди. Шубҳасиз, АҚШ $726,2 млрд билан дунёда етакчилик қилади: бу инсоният ҳарбий харажатларининг 40 фоизини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг