Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси спорт тури энг фойдали? Жавоби ёқмаса биздан ўпкаламанг (инфографика)

Қайси спорт тури энг фойдали? Жавоби ёқмаса биздан ўпкаламанг (инфографика)

Фото: «blog.ligasports.ru»

Спорт соғлиқ учун фойдами-йўқми? Илмий ҳамжамият аллақачон бундай тортишувларни йиғиштириб қўйган бўлса-да, барибир қизиқ: қайси спорт тури энг фойдали? Ёки бўлмаса саволни бошқачароқ қўямиз: спорт умрни узайтирадими?

Ана шу савол Сидней университети олимларини ҳам қизиқтириб қўйди. Улар Буюк Британия ижтимоий хизматларининг 1994 — 2006 йиллар оралиғидаги архивларини титкилаб, спорт билан шуғулланган 80 минг нафар кексаларнинг маълумотларини ўрганишди.

Хўш, фарқни топишдими? Албатта. Сидней университети профессори Эммануэл Стаматакис жавоб беради: «Тадқиқотларимиз кўрсатяптики, сизнинг спорт билан кўп вақт ва мунтазам шуғулланишингиздан ташқари, қайси спорт турини танлашингиз ҳам муҳим экан”.

Қизиғи, ракеткали спорт турлари (теннис, бадминтон, сквош) ўлим хавфини 47 фоизга камайтираркан. «Ҳаёт-мамот» курашида бошқа спорт турларининг ўрни қандай — бу билан қуйидаги инфографика орқали танишишингиз мумкин.

Инфографика: «Xabar.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг