Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга топширилди

Қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга топширилди

Фото: «Ваши Новости»

Россия Федерациясида қўлга олинган 50 ёшли Сулаймон Шарипов исмли шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда «Вечерний Курьер» нашри хабар берди. 

Шарипов ҳуқуқ тартибот органлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм «б» бандида қайд этилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган.

У 2012 ва 2013 йилларда Ўзбекистон ҳудудида аввалдан тил бириктирган ҳолда ер участкаларини сотиш таклифи билан одамларни алдаб, 3 млн сўм ва 10 минг АҚШ долларидан зиёд маблағни қўлга киритишда айбланмоқда.

2018 йилнинг июлида халқаро қидирувдаги шахс ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан Москва метрополитенида қўлга олинган.

Экстрадицион текширувлар натижасида уни Ўзбекистонга топширишга қарор қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг