Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда МДҲ мамлакатларида терактларни амалга оширмоқчи бўлган жиноятчи қўлга олинди

Қирғизистонда МДҲ мамлакатларида терактларни амалга оширмоқчи бўлган жиноятчи қўлга олинди

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Кеча, 6 апрель куни Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Суриядаги жангларда қатнашган, шунингдек, МДҲ мамлакатларида терактлар амалга оширмоқчи бўлган жиноятчини қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг халқаро террорчиларни қўлга олишга қаратилган антитеррор тадбирлари доирасида 1992 йилда туғилган фуқаро Х.М. қўлга олинди», — дейилади қўмита маълумотида.

Қайд этилишича, жиноятчи «МДҲ мамлакатларида террорчилик актларига тайёргарлик кўрган ва уларни амалга ошириш бўйича халқаро террорчилик ташкилотларидан буйруқ олган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг