Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қишнинг чилласида Ўзбекистонда бодом гуллади

Қишнинг чилласида Ўзбекистонда бодом гуллади

Фото: «Xabar.uz»

Қиш фасли кириб келганидан бери яхшилаб қор ёғмади, айтарли совуқ ҳам бўлмади. Бу баҳорда экинларга зиён, деҳқонларга жабр бўлиши мумкин.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани марказида жойлашган бир тўқимачилик заводи ҳовлисида бодом дарахти гуллади. Тўғри, бу дарахт энг эрта гул тугадиган мевалар сирасига киради, лекин февраль энди бошланди.

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида махсус мухбиримиз билан боғландик. Унинг маълум қилишича, ушбу заводдаги бодом ҳар йили шундай барвақт гуллайди. Бунга заводдаги буғ ва иссиқ ҳаво сабаб бўлиши мумкин.

Ана шунақа гаплар. Баҳор ҳавоси келиб қолай деганда бугун кечқурун Тошкентда қор ёғиб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг