Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қизчанинг ҳаётини сақлаб қолган икки сўз

Қизчанинг ҳаётини сақлаб қолган икки сўз

Фото: «Dreamstime»

Эркак киши 11 ёшли қизчанинг қўлидан етаклаб олганди. Бир ўткинчининг ёнидан ўтишаётганида қизча ниманидир шивирлади.

«Ёрдам беринг!» деган сўзларни эшитиб Назир ортига бурилди...

Кейинчалик «Dailymail.co.uk» ёзишича, эркак ва қиз бир қарашда ота-болага ўхшаб кетарди. Фақат бир қарашда... Буни биринчи бўлиб Назир Элахи фаҳмлаб етди: негадир эркак қизчани сал тортқилаб етаклаётганди.

... Назир фурсатни бой бермади. У югуриб бориб қизчанинг қўлини эркакнинг қўлидан ажратиб олиб, сўради:

— Бу одамни танийсанми?

— Йўқ.

— Сиз-чи, бу қизни танийсизми?

— Йўқ, аммо мен уни уйига олиб кетяпман.

Назирнинг қатъиятидан  довдираб қолган бегона эркак қочишга уринди. Бундан баттар шубҳаси ошган Назир уни таъқиб қилди ва ушлаб олиб полицияга топширди. Полициячилар бу жиноятчи Жесси Вудард эканини аниқлади ва уни болаларни ўғирлашда айблаб, ҳибсга олди.

Бир эркакнинг ҳушёрлиги ва мардлиги натижасида бир норасиданинг умри сақлаб қолинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг