Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қоҳир Расулзода самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Қоҳир Расулзода самимий қабул учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик даражасига кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар доимгидек самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар соҳалар ва бошқа устувор йўналишларда эришилган олий даражадаги келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Чегарадош ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин ҳамда Қирғиз Республикаси Бош вазири Муҳаммадқалий Абилғазиевни қабул қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг