Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қонунга ўзгартиришлар киритилди

Қонунга ўзгартиришлар киритилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Тегишли ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.

Унга мувофиқ:

  • республикада доимий яшаш жойида 2005 йил 1 январгача рўйхатдан ўтган ёки сўнгги 15 йил давомида мамлакатда доимий яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш механизмлари жорий этилмоқда;
  • Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш учун зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу фактларни аниқлаш суд орқали амалга оширилишини кўзда тутувчи тартиб белгиланмоқда;
  • ота-онасидан бири Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган бола Ўзбекистон фуқароси деб тан олиниши бўйича тартиб белгиланмоқда;
  • Ўзбекистон ҳудудида туғилган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигини олиш мақсадида ариза бериши учун 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномасини олганидан кейин) мажбурий яшаш шарти бекор қилинмоқда ва бошқалар.

Ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистонга 2005 йил 1 январдан олдин келган 20,5 минг киши, шунингдек ҳар йили Ўзбекистон ҳудудида сўнгги 15 йил ичида доимий яшаган 1,5 мингга яқин киши фуқаро сифатида тан олиниши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг