Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қора бўрон»: Тожикистон «қум қамали»да қолди

«Қора бўрон»: Тожикистон «қум қамали»да қолди

Фото: «Asia Plus»

Тожикистоннинг марказий ва жанубий туманларини қум бўрони қуршаб олди. Метеорологларнинг хабар беришича, «қум қамали» 25 сентябргача давом этиши мумкин.

Йўлларни кўриш даражаси 200−700 метр атрофида. Шифокорлар қум бўронлари аллергия ва астма, юрак-қон томир хасталикларига чалинганлар учун хавфли дейишмоқда ва шу кунларда ниқоблардан фойдаланиш, бурунни намакобда чайиб туришни тавсия этишмоқда.

«Asia Plus» ёзишича, Тожикистонда ҳавонинг чангдан ифлосланишига «афғон шамоли» айбдор. Жануби-ғарбдан кириб келувчи бу кучли шамол бир неча соатдан бир неча кунгача эсиб, Амударё, Сирдарё, Вахш дарёлари водийларига қум бўронларини, ҳатто жалани бошлаб келиши мумкин.

Афғонистоннинг ўзида бу шамолни «қора бўрон» дейишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг