Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қоракўлда бир вақтнинг ўзида бир нечта муассаса очилди

Қоракўлда бир вақтнинг ўзида бир нечта муассаса очилди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани аҳолиcи учун якунланаётган йил эсда қоларли бўлди. Байрам арафасида туманда еттита иншоотнинг тантанали очилиш маросимлари ўтказилди.

Аҳолига арзон уй-жойлар

Дастлаб, туман марказида жойлашган Дўрмон МФЙда намунали уйларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туман қурувчилари томонидан икки сотихли ва уч хонали 65 та хонадонга мўлжалланган уйлар бунёд қилинди ва ипотека кредити асосида уч йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан 15 йил муддатга аҳолига берилди.

Энди ёш оилалар Янги йилни янгидан бунёдга келган ушбу шаҳарчанинг янги уйларида кутиб олишади.

Янги деҳқон бозори

Қоракўл туманидаги «Савдо мажмуаси» ва «Деҳқон бозорининг қурилиш-таъмирлаш ишлари 2017 йилда бошланган бўлиб, 2018 йил якунига қадар замонавий кўринишга келтирилди. Ушбу иншоотларнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун жами 19 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланиб, 500 дан ортиқ расталар ва дўконлар туман тадбиркорлари ихтиёрига топширилди.

Оилавий поликлиника

Қоракўл туманининг узоқ Қуйи Янгибозор қишлоғида замонавий ускуналар билан жиҳозланган оилавий поликлиника очилди. Тадбирни очиб берган туман ҳокими Ҳ.Ғойиров яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан аҳолини табриклаб, йиғилганларга янги иншоот қурилиши муваффақиятли тугалланганлигини эълон қилди.

Обод қишлоқ дастурининг 1 миллиард 950 миллион сўмлик маблағи ҳисобига қурилиб, зарур жиҳоз, тиббий ускуна ва аппаратлар билан жиҳозланган мазкур тиббиёт муассасаси кенг тиббий хизматларни маҳаллий аҳолига тақдим этади.

Мактабгача таълим муассасалари

Мактабгача таълим вазирлигининг ишлаш стратегиясида рақобатни ривожлантириш мақсадида давлат шерикчилиги асосидаги хусусий мактабгача таълим муассасаларига асос солиш кўзда тутилган. Қоракўл тумани ҳокимлиги ҳам 2018-2019 йиллар мобайнида туман миқёсида 32 та шу турдаги мактабгача таълим муассасаларига асос солишни режага киритган.

Янги йил арафасида оқолтинлик болажонларга байрам туҳфаси сифатида «Обод қишлоқ-Амирбек» боғчасиниг фойдаланишга топширилди. Мазкур мактабгача таълим муассасаси қурилишида 1,5 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилган ва боғчага яқин маҳаллалардаги оилаларнинг фарзандлари келиб таълим олишига мўлжалланган.

Давомли бунёдкорлик ишлари натижасида янги йил арафасида туманнинг Мўйтоб ҳудудида «Нозим-Иймона» мактабгача таълим муассасаси замонавий кўринишда қурилиб, болалар ихтиёрига топширилди.

Мўйтоблик кичкинтойлар хизматига шай бўлган боғчада инглиз ва рус тиллари ҳам ўргатилади.

Мазкур мактабгача таълим муассасаси 2018 йил инвестиция давлат дастурининг режасига киритилган бўлиб, бу бинода 2.7 млр. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, туманнинг олис Чандиробод ва Қуйи Янгибозор ҳудудларида 70тадан ўринга эга мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг