Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда бир неча саноат зоналари ташкил этилади

Қорақалпоғистонда бир неча саноат зоналари ташкил этилади

Фото: ЎзА

Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарорга асосан, Амударё, Хўжайли, Чимбой, Қўнғирот, Беруний ва Тахиатош туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бўш турган объектлар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулки объектлари лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларни бажариш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 5 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади.

Шунингдек, давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг «ноль» ставкаси белгиланади.

Кичик саноат зоналарида 2020 йилнинг 1 февралига қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади.

Мазкур кичик зоналарда амалга ошириладиган инвестиция лойҳаларини молиялаштириш учун 75 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг