Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда жазони ижро этиш хизматининг уч нафар ходими вафот этди

Қорақалпоғистонда жазони ижро этиш хизматининг уч нафар ходими вафот этди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 00.10ларда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Буйнеу» автомобиль йўлининг 708 километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жазони ижро этиш хизмати ходими И.И хизмат жойидан яшаш хонадонига қайтаётган вақтда ўзига тегишли бўлган «Cobalt» автомашинасини бошқараётиб, қарама-қарши томонларни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Ҳодиса натижасида транспорт воситасида бўлган ЖИЭМ ходимлари М.Х ҳамда Х.Х лар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, И.И эса кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг