Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўшним баланд мусиқа қўяди. Унга қандай жазо бор?

Қўшним баланд мусиқа қўяди. Унга қандай жазо бор?

Аввал хабар қилинганидек, АОКА штабида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзига риоя этишни талаб қилишга ҳақлими?
— «Ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи «Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонун ва Ҳукуматнинг 176-сон қарорига мувофиқ жорий этилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айнан ички ишлар органлари «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқаролардан қонунчиликка риоя қилишларини, ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, бу талаблар бажарилмаган тақдирда уларни мажбурлаш чораларини қўллаш ҲУҚУҚИГА ЭГА.

— Кўп қаватли уйлардан бирида яшайман. Карантин сабабли масофадан ишлаяпман, ҳар куни қўшнимиз тунги соат 12 гача баланд мусиқа қўяди, бу ишлашимга халақит қилади. Шунақа ҳолатлар бўйича қонунларда жавобгарлик белгиланганми?
— Ҳа, албатта. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига кўра, тунги вақтда,  соат 23:00 дан 06:00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун, яъни:

➖ баланд овоз билан қўшиқ айтиш;

➖ мусиқа чалиш;

➖ товуш сигналлари бериш;

➖ хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;

➖ турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш:

фуқароларга — 74 333 сўм ва мансабдор шахсларга — 111 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳолатларда сиз яшаш ҳудудингиздаги профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

— Фуқаролик ишлари бўйича судларга онлайн, яъни электрон мурожаат қилса бўладими? Агар мумкин бўлса, буни қандай қилиш керак?
— Бунда Сиз «E-XSUD» тизими орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Мазкур тизим республика судларига мурожаатларни «E-XSUD» ахборот тизими орқали тақдим этиш, мазкур мурожаатлар юзасидан олиб борилган процессуал ҳаракатлар ва уларнинг натижалари юзасидан хабардор қилиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг