Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказа бошлади

Қозоғистон коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказа бошлади

Фото: «NUR.KZ»

Қозоғистонлик олимлар коронавирусга қарши ўзлари ишлаб чиққан вакцинани клиникадан олдинги синовларини бошладилар. Бу ҳақда 18 май, душанба куни «NUR.KZ» хабар берди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) олимларнинг ишини рўйхатга олди ва уни вакцинага номзодлар рўйхатига киритди.

Вакцина устида биологик хавфсизлик муаммолари бўйича илмий-тадқиқот институти ходимлари ишламоқда. У касалликни юқтирган қозоғистонликлардан олинган вирус штамми асосида яратилди.

18 майда олинган маълумотларга кўра, Қозоғистонда 6440 кишида коронавирус қайд этилган. Беморларнинг ярми тузалди. Касаллик энг кўп кузатилган Олмаота шаҳрида кейинги ҳафта савдо марказлари, ресторан ва меҳмонхоналар очилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг