Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон шимолида 2018 йилда 600 дан ортиқ бино бузилиши режалаштирилган

Қозоғистон шимолида 2018 йилда 600 дан ортиқ бино бузилиши режалаштирилган

Фото:«Lenta.inform.kz»

Шимолий Қозоғистон вилояти расмийлари 2018 йилнинг охирига қадар 605 та авария ҳолатидаги ёки эски биноларни бузиш режаси ҳақида маълум қилди.Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимлиги йиғилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Антон Федяев ўтган йили иншоотлар инвентаризация қилинганидан сўнг минтақада 1122 та шу каби иншоот аниқлангани, шундан 300 га яқини бузилгани ва 17 таси қайта тикланганини айтди.

«2018 йилда 58 объектни қайта тиклаш режалаштирилган», — деди Федяев. Унинг сўзларига қараганда, еттита туман ва Петропавловск шаҳрида 114 та объектнинг эгаси бор.

У ўз сўзига қўшимча қилар экан, маҳаллий расмийлар иншоотлар эгаларига бир ой муддатда объектлар хавфсизлигини таъминлаш вазифасини юклади. Амалдорнинг сўзларига қараганда, бу фармойиш бажарилмаган тақдирда улар ойлик ҳисоб кўрсаткичларининг 5 баробаридан 500 баробаригача жаримага тортилади.

Вилоят ҳокими Кумар Аксакалов баёнот бериб, эгалари қайта тиклаш борасида чора кўрмайдиган объектлар бузилиши кераклигини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг