Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда

Қозоғистонда ҳаво кескин совиб кетиши кутилмоқда

Фото: «YouTube»

9-11 февраль кунлари Қозоғистон ҳудудининг катта қисми Скандинавиядан келадиган совуқ антициклон таъсирида бўлади, деб хабар берди «Казгидромет».

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 23-30 даражагача, мамлакат шарқида эса 28-33 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда.

Ғарбий ҳудудларга эса Атлантика томонидан келадиган навбатдаги циклон ўз таъсирини ўтказади. Ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» келаётган ҳафтанинг ўртасида Қозоғистон ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари ўтиши ва у Ўзбекистоннинг шимолий қисмига киришини маълум қилганди. Шундай бўлсада, Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво сақланиб қолиши қайд этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг