Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда қозоқ тилига оид 21 минг атама тасдиқланди

Қозоғистонда қозоқ тилига оид 21 минг атама тасдиқланди

Фото:«CA-News»

Қозоғистонда қозоқ тилига оид 21 минг атама тасдиқланди. Бу ҳақда «CA-news.org» хабар бермоқда.

«Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги қозоқ тилидаги 21 минг атамани тасдиқлади», – дейди вазир Аристанбек Муҳамедиули бугун Сенатда ўтказилган йиғилишда.

Унинг сўзларига кўра, 40,8 фоиз атама соф қозоқча экан.

«Бундан мақсад қозоқ тилининг софлигини асраш ҳамда атамаларнинг ўз ўрнида ишлатилиши таъминлашдан иборат», – деган Маданият ва спорт вазири.

Аксарият атамалар жамоатчиликнинг танқидига учраган, тасдиқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг