Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сиртқи таълим учун тест синовлари муддати ўзгарди

Сиртқи таълим учун тест синовлари муддати ўзгарди

Фото: «Uza.uz»

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан 2018/2019-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул квотаси 14 050 та қилиб белгиланган. Абитуриентлар томонидан ҳозиргача 135 280 та ариза топширилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Давлат комиссиясининг 2018 йил 30 июлдаги 4-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошлаб ўтказилиши белгиланган эди.

Тест синовлари Қурбон ҳайити байрамига тўғри келиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида тест синовлари 2018 йил 17—20 август кунларига кўчирилди.

Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 17—18 август кунлари шу кунларда тест синови ўтказилаётган биноларда, Тошкент шаҳрида эса 17—20 август кунлари ўтказилади. Бинолар манзилларини Давлат тест маркази сайти орқали билиб олиш мумкин.

Гулистон давлат университети, Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва Тошкент давлат аграр университетининг сиртқи таълим шаклига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари Тошкент шаҳридаги биноларда бўлиб ўтади.

Тест синовлари натижалари имтиҳон ўтган куннинг эртасига Давлат тест маркази сайтида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг