Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуролли Кучларнинг аҳлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди

Қуролли Кучларнинг аҳлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ахлоқий-руҳий таъминот концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу Концепция Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа Доктринаси тўғрисида»ги қонуни ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий ташкилоти фаолиятининг амалдаги қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базаси асосида Қуролли Кучларнинг ҳарбий ҳаракатларини ахлоқий-руҳий таъминлаш соҳасидаги қарашлар, асосий тушунчалар, мақсад ва вазифалар, қонуният ва тамойиллар, йўналишлар, шакл ҳамда усуллар тизимини ўзида акс эттиради.

Концепцияда Марказий Осиё мамлакатларида инқирозли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ички сиёсий барқарорликка таҳдидлар, ахборот коммуникация маконида Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, мустақиллигига, ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ҳамда аҳолининг тинч ҳаётига таҳдид солувчи эҳтимолий мафкуравий ва психологик ҳаракатларга қарши курашиш йўллари келтириб ўтилган.

Маълумот учун: Ахлоқий-руҳий таъминот бу — Қуролли Кучлар бошқарув органлари, қўмондонлар, штаблар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар органлари, бошқа бошқарув органлари ва мансабдор шахслар томонидан шахсий таркибнинг ҳар қандай вазиятларда қўйилган вазифаларни сўзсиз бажарилишини таъминлайдиган  юқори ахлоқий-руҳий ҳолати ва бошқа сифатларини шакллантириш, сақлаб туриш ва тиклаш бўйича мақсадлари, вазифалари, жойи, вақти, кетма-кетлиги, жалб қилинадиган куч ва воситалари бўйича мувофиқлаштирилган  ҳаракатлар мажмуидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг