Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуръон мусобақалари катта экранларда онлайн намойиш этилади

Қуръон мусобақалари катта экранларда онлайн намойиш этилади

Фото: «Muslim.uz»

Юртимизга файзу-барака бўлиб, халқимизнинг ихлосини орттираётган кўп босқичли Қуръон мусобақасининг сўнгги, ҳал қилувчи босқичи бир неча кунлардан сўнг бошланади.

Мусобақанинг республика босқичи Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчасидаги «Ёшлар маркази»да 21-24 апрель кунлари (йигитлар ўртасида) ва 25-26 апрель кунлари (аёл-қизлар ўртасида) ўтказилади.

Ушбу босқич мусобақанинг сўнгги, республика босқичи эканлиги ҳамда «Ёшлар маркази» саройининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда томошабинлар учун Қуръон мусобақаси жойларда катта экранларда тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Қуйида мусобақа жараёни тўғридан-тўғри намойиш этиладиган масжид ва бошқа жойлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

  1. Нукус шаҳридаги Имом Эшон Муҳаммад жоме масжиди.
  2. Андижон шаҳридаги Девонабой жоме масжиди.
  3. Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси.
  4. Зомин туманидаги «Маърифатли» жоме масжиди.
  5. Навоий шаҳридаги Алишер Навоий жоме масжиди.
  6. Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази» биноси.
  7. Самарқанд туманидаги Имом Аъзам жоме масжиди.
  8. Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжиди.
  9. Термиз шаҳридаги Мурч бобо жоме масжиди.
  10. Қарши шаҳридаги «Кўкгумбаз» жоме масжиди.
  11. Зангиота туманидаги Зангиота жоме масжиди.
  12. Фарғона шаҳридаги «Уммул қуро» жоме масжиди.
  13. Урганч шаҳридаги Охунд бобо жоме масжиди.
  14. Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин (Кўкча) жоме масжиди.
  15. Тошкент шаҳридаги «Минор» жоме масжиди.
  16. Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом жоме масжиди.

Тошкент шаҳри. Аёллар учун:

  1. «Халқ истеъмоли товарларининг кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази» («Ўзкўргазмасавдо»). Мўлжал: «Беруний» метро бекати.

Мусобақани жонли узатиш 9:00 дан 18:00 га қадар давом этиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг