Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида радиочастоталарни мувофиқлаштириш бўйича битим имзоланди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида радиочастоталарни мувофиқлаштириш бўйича битим имзоланди

Фото: «Mitc.uz»

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туркманистон алоқа вазирлиги ўртасида икки мамлакат радиохизматлари фойдаланадиган 29,7 – 960 МГц радиочастота полосасидаги ўзлаштирилган радиочастоталарни ўзаро мувофиқлаштиришнинг техник асослари бўйича битим имзоланди.

Ҳужжат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарори асосида икки мамлакат ҳукумати ўртасидаги шу номдаги амалдаги битим доирасида тайёрланди.

Имзоланган идоралараро битим Ўзбекистон ва Туркманистон чегара ҳудудларида радиочастоталар ва радиоэлектрон воситалар (радио)нинг электромагнит мослашувини, яъни халақитсиз ишлашини таъминлаш учун техник шарт-шароитларни белгилайди.

Қайд этиш керакки, кўчма, турғун ва радиоузатиш хизматлари радиостанциялари ўзлаштирган радиочастоталарни мувофиқлаштириш икки давлат алоқа маъмуриятлари томонидан тасдиқланган техник параметрлар ва шартлар асосида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг