Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамзан Қодиров: «Бугун одамлар итлардан, эртага эса қари ота-онаси ва «кераксиз» фарзандидан воз кечади»

Рамзан Қодиров: «Бугун одамлар итлардан, эртага эса қари ота-онаси ва «кераксиз» фарзандидан воз кечади»

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров биринчилардан бўлиб, республика пойтахтида эгасиз жониворлар учун бошпана очди. Шу пайтгача Чеченистонда бундай бошпаналар умуман бўлмаган.

«Одамлар кичик дўстларини уйда парвариш қилишлари, кераксиз ўйинчоқ сифатида чиқариб ташламасликлари керак. Бугун одамлар итлардан, эртага эса осонликча ўзларининг қари ота-оналари ва «кераксиз» фарзандларидан воз кечадилар. Бу мутлақо ваҳшийликдир», — дейди Рамзан Қодиров.

Рамзан Қодиров эгасиз жониворлар бошпанасини очгач, Марта лақабли ит ва Дарира лақабли кўзи кўр мушукни ўз уйига олган. Бошпана Россиядаги энг катталаридан бўлиб, 350 та ит ва мушукка мўлжалланган. Бошпана Ахмад хожи Қодиров жамғармаси пулларига қурилди. Бу ерда жониворларга қараш учун ветеринария хизмати, қаровчилар, фаррошлар штати мавжуд.

Ҳозирда кўплаб кўнгиллилар жониворларни боқишга ёрдам беришади. Оилалар дам олиш кунлари ўз фарзандлари билан бошпанага ташриф буюришади. Бу ерда мактаб ўқувчилари учун меҳр дарслари ўтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг