Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расмий Берлин ҳозирча «норманд тўртлиги» давлатлари  ташқи ишлар вазирлари февраль ойида Мюнхенда учрашишини тасдиқламади

Расмий Берлин ҳозирча «норманд тўртлиги» давлатлари  ташқи ишлар вазирлари февраль ойида Мюнхенда учрашишини тасдиқламади

Фото: «tvc.ru»

Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин «норманд тўртлиги»нинг навбатдаги учрашуви 16 февраль куни Мюнхенда бўлиб ўтиши режалаштирилганини маълум қилганди.

Аммо Германия ҳукумати бу учрашув ўтказилишини ҳали узил-кесил тасдиқламаган. Бу ҳақда чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда Германия ТИВ вакили Райнер Бройль маълумот берди

«Мен ҳозирча бу учрашувнинг бўлиб ўтиш ё ўтмаслиги ҳақида бир нима дея олмайман», — деди у. Шунингдек, Бройль мамлакат ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл Киевга ташрифи чоғида учрашув бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтганини  ҳам маълум қилди.

16 февраль куни Мюнхенда хавфсизлик бўйича конференция бўлиб ўтади. 2016 ва 2017 йилги конференция вақтида «норманд тўртлиги» давлатлари ташқи ишлар вазирларининг ҳам учрашуви ташкил этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг