Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири этиб тайинланди

Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири этиб тайинланди

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Равшан Ғуломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Хусусан, у Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтгани маълум қилинганди. Равшан Ғуломов айнан қайси лавозимга тайинлангани аниқ бўлди.

Ҳукуматнинг 7 августдаги қарорига мувофиқ, Равшан Аюбович Ғуломов Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг