Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Разведка бошлиғига Трампнинг тиши ўтармикан?

Разведка бошлиғига Трампнинг тиши ўтармикан?

Фото: «Фокус»

Икки йилдан бери Миллий разведкани бошқараётган Дэниел Коутс президент Дональд Трампнинг ҳафсаласини пир қилди. Оқ уйдаги гап-сўзларга кўра, бу кетишда Миллий разведка директори узоққа бормайди.

Дэниел Коутс. Фото: KP

Нуфузли нашр — «The Wall Street Journal» ўз манбаларига асосланиб таъкидлайдики, Трампга Коутснинг ишлари ҳеч қачон ёқмаган. Айниқса, Коутснинг мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдидлар мавзусида АҚШ Конгрессида қилган чиқиши Трампнинг сабр косасини тўлдириб, ғазабини қўзғади.

Коутс дейдики, Шимолий Корея Вашингтон билан ўртадаги келишувни бажармаяпти. Ҳолбуки, бу келишувни Трамп ўз сиёсий юришидаги энг улкан ғалабалардан бири санайди.

Шимолий Кореяни айблашдан ташқари, разведка бошлиғи Вашингтон боши узра ғужғон ўйнаётган глобал ва минтақавий таҳдидларни санаб ўтди. Коутснинг «Америка душманлари» рўйхатида Эрон, Россия ва... Шимолий Корея бор. Россиянинг ядровий қудрати такомиллашаётганию, кибероперациялари кўлами ошиб бораётгани разведка бошлиғини ташвишга солмоқда.

Трамп ушбу маърузадан сўнг америкалик разведкачиларни сустликда ва гўлликда айблади.

Нашр манбаларига кўра, разведка бошлиғига ҳали-вери Трампнинг тиши ўтадиганга ўхшамайди, бироқ бу президент ўз «алмаштириш режаси»ни бекор қилишини англатмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг