Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Республиканинг 4 та ҳудудида аҳоли рўйхатга олинади

Республиканинг 4 та ҳудудида аҳоли рўйхатга олинади

Фото: «Twitter.com»

1-25 ноябрь кунлари республиканинг 4 та ҳудудида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Бу ҳақда АОКАда Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Зоҳиджон Зияев, бошқарма бошлиғи Қобил Бердиқулов, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директори Баҳодир Ғойибназаров иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

«Aндижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш — мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги «фотосурати»ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир ҳисобланади.

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишдан мақсад — аҳолини рўйхатга олиш учун ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар, сўровнома шаклидаги саволлар, ташкилий ишлар, дастурий таъминот ва технологияларни синовдан ўтказиш.

Синов жараёнларида аниқланган барча хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади. Шунинг учун ҳам синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари асосий тадбирдан камида икки йил олдин ўтказилади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг