Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Республиканинг барча туманларида газ таъминоти ташкилотлари фаолияти тикланди

Республиканинг барча туманларида газ таъминоти ташкилотлари фаолияти тикланди

Эндиликда газ таъминоти тизимига ва аҳолига ихтисослаштирилган бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш билан республиканинг ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятидаги 206 та газ таъминоти ташкилотлари шуғулланади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уларнинг фаолияти тикланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, молиявий соғломлаштириш ва нефт-газ саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган эди. Ушбу қарор табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларининг барча тоифалари учун хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Таъкидланишича, газ таъминоти ташкилотлари сонининг кўпайиши аҳолини «зангори ёқилғи» билан барқарор таъминлаш ва шу жараёнга замонавий технологияларни жорий этиш имконини беради.

Ҳозирги кунда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ таркибий бўлинмалари зарур мутахассислар билан тўлиқ таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг