Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рейтинг: Ўзбекистонда интернет тезлиги ошмоқда

Рейтинг: Ўзбекистонда интернет тезлиги ошмоқда

Фото: «serfery.ru»

«Speedtest Global Index» ҳар ой дунё бўйлаб симсиз ва симли интернет тезлиги рейтингини эълон қилиб боради. Ушбу рейтингга кўра, Ўзбекистондаги мобиль интернет тезлиги май ойида икки поғонага юқорилаган, деб хабар бермоқда «Spot».

Эндиликда Ўзбекистон рўйхатдан ўрин олган 125 давлат орасида 113-ўринни эгаллаб турибди (8,91 Мбит/с).

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи натижаларига кўра Ўзбекистон тўрт поғона юқорилаб, 115-ўринда қайд этилганди.

Мамлакат симли интернет тезлиги бўйича аввалги ўрнини сақлаб қолган: 135 мамлакат орасида 128-поғона. Бироқ тезлик ошган — апрелда 6,78 Мбит/с. қайд этилган бўлса, май ойида 6,82 Мбит/с.ни ташкил этган.

Мобиль интернет тезлиги бўйича рейтингда Норвегия (62,70 Мбит/с) биринчи поғонага кўтарилган, симли интернет борасида эса ҳамон Cингапур етакчи (170,99 Мбит/с).

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг