Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«RoBoSculpt»: Бош чаноғини пармалашга қодир робот-жарроҳ

«RoBoSculpt»: Бош чаноғини пармалашга қодир робот-жарроҳ

Фото: «Hi-News»

Бош мияда жарроҳлик операциясини ўтказиш учун аввало бош чаноғида бир нечта тешик очиш керак бўлади. Бу каби ҳолатда жуда катта аниқлик зарур, бироқ барча нейрожарроҳлар ҳам буни эплай олмайди. Яқинда Эйндховен технологиялари университети олимлари бош чаноғида юқори аниқликда жарроҳликни амалга ошришга қодир роботни яратди, деб хабар беради «Hi-News».

«RoBoSculpt» номини олган янги робот яқин беш йил ичида инсон миясида операцияни ўтказишга тайёр бўлади. «RoBoSculpt» — жарроҳлик пармасига эга замонавий манипулятор ҳисобланади. Жарроҳ-оператор компьютер томографиясига асосан тешилиши керак бўлган жойни кўрсатади, шундан сўнг барча ишни робот бажаради. Манипуляторнинг етита ўқи мавжуд ва шу сабабли деярли ҳар қандай бурчак остида ишлай олади.

Биринчи техник синов муваффақиятли амалга оширилди, дастлаб клиник тестлар 2018 йилдан бошланади.

Таъкидлаш керакки, робот мустақил равишда бош мияда жарроҳлик амалиётини ўтказа олмайди. Чунки органлар манипуляцияси ҳисобга олиниши керак, мия тўқималари жуда юмшоқ бўлганлиги сабаб, бу роботнинг «қўли»дан келмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг