Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қоидабузар пиёда робот томонидан жазоланади (видео)

Қоидабузар пиёда робот томонидан жазоланади (видео)

Фото: «Hi-News»

Хитой ҳукумати пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини олдини олиш мақсадида ўзига хос усулни ўйлаб топди: махсус робот бундай йўловчиларга сув сепади, деб хабар берди «Hi-News».

Инновацион усулни Дае шаҳри (Хубей провинцияси) полициячилари ўйлаб топган. Маълумотларга кўра, мазкур тизим шаҳардаги энг йирик чорраҳалардан бирига ўрнатилган. Светофорнинг яшил чироғи ёнганида робот пиёдаларга ҳаракатланиш мумкинлигини маълум қилади, бироқ буни иложи борича тезроқ амалга ошириш ва хавфсизлик ҳақида ўйлаш даркор. Шунингдек, робот ўзининг айтганини бажармаган пиёдаларни сув сепиб юбориши борасида огоҳлантиради.

Светофорнинг тақиқловчи сигналида йўлни кесиб ўтишга уринган пиёдаларга тизим автоматик равишда сув сепиб юборади. Таъкидлаш керакки, сув биринчи марта йўлнинг ўтиш қисми кесилганида, иккинчиси — яна пиёдалар йўлагига қайтилганида сепилади.

Бу турдаги қурилмани битта чорраҳага ўрнатиш 200 минг АҚШ доллари туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг