Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда PROlogue халқаро кинофестивали  бошланди

Тошкентда PROlogue халқаро кинофестивали  бошланди

Фото:Ёшлар медиа маркази

«Ёшлар ижод саройи»да  PROlogue халқаро кинофестивали  «Ўзбек киноси тарихи» номли фотокўргазманинг очилиши билан бошланди. Бу ҳақда Ёшлар медиа маркази хабар берди.

Унда таниқли кинематографлар, актёр ва актрисалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Экспозиция ўзбек кинематографияси ривожланишининг 6 даври ҳақида ҳикоя қиладиган 70 та фотосурат ўрин олган.

Фото:Ёшлар медиа маркази

Фотокўргазмада «Ўлим минораси», «Иккинчи хотин»,  «Қасам», «Бой ила хизмачи»,  «Маҳаллада дув-дув гап», «Тошкент — нон шаҳри»,  «Шум бола», «Еттинчи ўқ», «Сиз кимсиз?», «Келинлар қўзғолони», «Ватан», «Сабот» ва бошқа бир қатор бадиий фильмларнинг суратларга муҳрланган лаҳзалари акс этган.

— Биз фотокўргазмани кўриб, ўзбек киносига тамал тошини қўйиб кетган буюк санъаткорларни, устозларимизни яна бир бор эсладик. Бу фильмларнинг ҳаммаси ўзбек киносининг олтин фондини ташкил қилади ҳамда ёшлар тарбиясида ҳам алоҳида ўрин тутади. Бугунги фестивал фақат санъаткорларники эмас, бутун халқимизники, ёшларники, томошабинларники. Чунки фестивал доирасида жуда кўп тарбиявий аҳамиятга эга  тўлиқ ва қисқа метражли филъмлар намойиш этилади, — деди Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев. 

Фото:Ёшлар медиа маркази

Кўргазма залига мониторлар ўрнатилиб, унда фотосуратлар 3D форматида намойиш этилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилаётган PROlogue халқаро кинофестивали доирасидаги йирик лойиҳалар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, фотокўргазма 29 ноябрга қадар бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг