Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида ўтказилиши кутилаётган саммитни маъқуллайди

Россия АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида ўтказилиши кутилаётган саммитни маъқуллайди

Фото:«CNN»

«Россия АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида шу йил 12 июнь куни Сингапурда ўтказилиши кутилаётган учрашувни маъқуллайди. Корея яриморолидаги муаммони мулоқот йўли билан ҳал этишга уринаётган Сеул, Пхенян ва Вашингтоннинг хатти-ҳаракатларини ижобий баҳолайди», — деган Владимир Путин Хитойда ўтказилаётган ШҲТ саммитида. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Хавфсизлик нуқтаи назаридан Корея яриморолидаги вазият ШҲТ ҳудудига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шу боис Корея яриморолидаги муаммони мулоқот йўли билан ҳал этишга уринаётган Сеул, Пхенян ва Вашингтоннинг хатти-ҳаракатларини ижобий баҳолаймиз. Музокаралар ўзанида Россия ва Хитой «йўл харитаси»ни тартибга солиш мақсадида таклиф этилган», — деди Россия раҳбари.

«ШҲТ линияси бўйича минтақада вазият меъёрида ушлаб турилади. Россия АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасидаги учрашувни маъқуллайди ва бу Корея яриморолидаги муаммони бартараф этиш учун катта имкониятдир», — деган Путин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг