Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия телеканали Имом ал-Бухорийнинг ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этади

Россия телеканали Имом ал-Бухорийнинг ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этади

Ислом тарихи ва маданиятидаги буюк шахс Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм  «Россия-Культура»  телеканалида намойиш этилади.

Фильм 17 февраль куни, Москва вақти билан соат 13:20 да эфирга узатилади. Мазкур фильм – Имом ал Бухорий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. 

Имом ал Бухорий Қуръони Каримдан сўнг ислом таълимотидаги иккинчи китоб – «Ал Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») асарининг муаллифи ҳисобланади.

Фильмда Ўзбекистоннинг машҳур олимлари, хорижий экспертлар ва диний уламолар иштирок этишган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг