Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ва АҚШ: кун тартибида қандай масалалар бор?

Россия ва АҚШ: кун тартибида қандай масалалар бор?

Фото:«Russia Today»

Россия ташқи ишлар вазири Сергев Лавров АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Мулоқот Америка томонининг ташаббуси билан уюштирилган.

«Мулоқотда кун тартибидаги энг сўнгги ва долзарб масалалар муҳокама қилинди. Икки давлат ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари, шунингдек, томонлар ўртасидаги муносабатлар, Сурия муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда Украина бўйича гаплашиб олишди», — дейилади хабарда.

Лавров ва Помпео Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳар қандай тушунмовчиликни мулоқот орқали бартараф этиш мумкинлигини таъкидлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг