Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия халқ хўжалиги академияси ўзбекистонлик талабалар сонини оширмоқчи

Россия халқ хўжалиги академияси ўзбекистонлик талабалар сонини оширмоқчи

Ўзбекистонлик талабалар

Фото: «rusevik.ru»

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг хорижлик талабалар билан ишлаш бўйича координатори Павел Куцевнинг айтишича, мазкур институтда ҳозирда ўзбекистонлик 18 нафар талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда у Тошкентдаги университет тақдимотида хабар қилди.

— Бу Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги гуманитар таълим алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишларнинг яна бир қадамидир. Мазкур олий таълим муассасаси — давлат ходимларини тайёрловчи кучли марказдир. Шунингдек, у ерда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар икки давлатнинг мазкур соҳадаги мутахассислари тажрибаларини ўрганиш имконига эга бўлишади, — деб таъкидлади Тошкентдаги Россия фан ва маданият маркази раҳбари Виктор Шулик.

Яқин орада Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Бухоро ҳамда Фарғона ўқув муассасаларида ҳам ўз тақдимотларини олиб боришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг