Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда

Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда

Фото:«Knews.kg»

Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумот беришича, Россияда меҳнатга лаёқатли эркаклар ўлимининг 70 фоизига алкоголизм сабаб бўлмоқда. Скворцова бу ҳақда «Соғлиқни сақлаш» ва «Демография» лойиҳаларига бағишланган анжуманда маълум қилди, деб ёзмоқда «АиФ».

Вазирнинг сўзларига кўра, беш йилдан сўнг мамлакатда эркаклар ўлими ҳар юз минг аҳолига нисбатан 530 кишигача тушиши лозим. 2017 йилга кўра мазкур кўрсаткич 735 кишини ташкил этади.

Аввалроқ, вазир сўнгги 15 йил давомида россияликларнинг ўртача умр кўриш ёши саккиз йилга узайгани ҳақида гапирган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг