Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда миллиардерлар сони ошди

Россияда миллиардерлар сони ошди

Фото: «Fotolia»

Россиянинг икки юз нафар энг бой тадбиркорининг бойлиги 2017 йилда жами 25 миллиард долларга ошиб, 485 миллиардга етди. Миллиардерлар сони эса 96 нафардан 106 нафарга ошган. Бу ҳақда «Forbes»га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Энг яхши натижаларни металлурглар қайд этган. Рейтингда энг юқори ўринни давлати 19,1 миллиард долларга баҳоланаётган «Новолипецк металлургия комбинати» директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин эгаллади. Иккинчи ўрин 18,7 миллиард доллар билан «Северсталь» акционери Алексей Мордашовга насиб этди. Ўтган йили етакчилик қилган «Сибур» ва «Новатэк» раҳбарларидан бири Леонид Михелсон 400 миллионини йўқотиб, 18 миллиард доллар билан учинчи ўринда турибди.

Энг бой ўнталикдан, шунингдек, «Норильский никель» раҳбарларидан бири Владимир Потанин (15,9 млрд. доллар), «Русал» акционери Виктор Векселберг (14,4 млрд. доллар) ва «Металлоинвест»нинг асосий акционери Алишер Усмонов(12,5 млрд. доллар)лар ҳам жой олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг