Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рўзиқул Бердиев: «Хави келадиган ўйинда стадион тўлади»

Рўзиқул Бердиев: «Хави келадиган ўйинда стадион тўлади»

Фото: fcnasaf.uz

«Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев «Ал Васл» устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

«5 март куни Қатарнинг «Ал Садд» клубини қабул қиламиз. Агар мухлисларимиз бугунгидек бизни стадионда қўллаб-қувватлашса, ҳар қандай рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатамиз. Умид қиламанки, Хави келадиган учрашувда ҳар қандай об-ҳаво бўлса ҳам, стадионимиз тўлади. Биз ўз мухлисларимизга ишонамиз. Фурсатдан фойдаланиб барча мухлисларимизга, бугунги фаоллиги учун миннатдорчилик билдираман», - деди Бердиев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг