Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Руанда бу йил биринчи йўлдошини фазога чиқаради

Руанда бу йил биринчи йўлдошини фазога чиқаради

Иллюстратив сурат

Руанда 2019 йилда ўз сунъий йўлдошини фазога олиб чиқмоқчи. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берди.

Сунъий йўлдош Япония билан ҳамкорликда тайёрланди. Руанда коммунал корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош директори Патрик Ньиришеманинг айтишича, парвоз пойтахт Кигалида Қайта шаклланаётган Африка саммити якунига етганидан сўнг — 2019 йилнинг май ойига мўлжалланган.

«HabariLeo» Танзания янгиликлар нашри агентлиги хабарига кўра, йўлдош япониялик ва руандалик муҳандислар томонидан 2018 йили тақдим этилган эди. Беш нафар руандалик муҳандис Токио университетига бориб, жараёнда қатнашди.

Шу кунгача Африканинг 10 та мамлакати ўз сунъий йўлдошини фазога олиб чиққан.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон ҳудудига Руанда каби 17 та мамлакатни жойлаштириш мумкин. Аҳолиси бизникидан 2,75 баравар кам, ЯИМ кўрсаткичи 8 баравар оз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг