Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рустам Иноятов Сенат аъзоси этиб тайинланди

Рустам Иноятов Сенат аъзоси этиб тайинланди

Фото: «Xinxua»

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 31 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтган, унда соҳада амалга оширилган ишлар таҳлили ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинган эди.

Мазкур йиғилишда ташкилий масала кўрилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинлангани муносабати билан Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган, Президент фармонига биноан Республика Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган эди.

Бугун маълум бўлишича, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раиси Рустам Иноятов Президент фармони билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб «Daryo.uz» хабар берди.

Хабарда айтилишича, МХХнинг собиқ раҳбари сенатор сифатида дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги қонунга кўра, Сенат аъзоси Сенат розилигисиз, Сенат мажлислари оралиғида эса Сенат Кенгаши розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Сенат аъзосига унинг сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади. Сенат аъзосининг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг