Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева: «Фаол фуқаролик позициянгиз, фикр-мулоҳазаларингиз учун раҳмат»

Саида Мирзиёева: «Фаол фуқаролик позициянгиз, фикр-мулоҳазаларингиз учун раҳмат»

Фото:«Facebook»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева «Facebook»даги саҳифасида Президентининг Бешта ташаббусини Имплементация қилиш дастури бўйича ёзди. 

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббусини Имплементация қилиш дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастурнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди. Ҳаракатлар алгоритми белгилаб олинди. Wi-Fi/3G/4G технологияси негизида ишлайдиган ҳамда ёшлар таълими ва хотин-қизларни ишга жойлаштириш бўйича тегишли дастурлар яратишга хизмат қиладиган мультимедиали коммуникация платформасининг лойиҳаси кўриб чиқилди»-,деб ёзади Мирзиёева.

Фото:«Facebook»

«Тақдим этилган таклифлар учун барчангизга алоҳида миннатдорлик билдираман. Фаол фуқаролик позициянгиз, фикр-мулоҳазаларингиз учун раҳмат. Ҳар бир таклиф чуқур ўрганиб чиқилади, зеро бу лойиҳанинг ажралмас қисми бўлиб, шубҳасиз, унинг самарадорлиги, маҳсулдорлигини ошириш, давлат ва жамиятга хизмат қиладиган дастурга айлантиришга ёрдам беради. Шундай ҳамжиҳат фаолиятни йўлга қўяётганимиз жуда соз, чунки бу албатта ижобий натижа беради ва янги муваффақиятларга эришишимизга хизмат қилади»-дея фикрини тугатган у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг